loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Уюшманинг янги аъзолари кўргазмага чорлайди

Чирчиқ  шаҳридаги “Кимёгарлар» маданият саройида  Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси  Тошкент вилояти бўлимига 2021 йилда аъзо бўлган рассомлар –  Ўрмонов Бакирбой (Бўстонлиқ тумани), Хуршида Алиева (Охангарон тумани), Абдураҳим Ўралов (Ангрен шаҳри)

ва  Лайло Марсоатова (Олмалиқ шаҳри) нинг ижодий асарлари кўргазмаси иш бошлади.Мазкур кўргазманинг очилиш маросимида иштирок этган Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси Иброҳим Валихўжаев муаллифларни Уюшмага аъзолик ҳамда шахсий

кўргазмалари билан қутлаб, эсдалик совғаларини топширди.Тадбирда шунингдек, ижодкор рассомлар – Эркин Аралов, Ҳайитбой Султанов, Ашурмат Мамасолиев, Чирчиқ тарихи музейи директори  Миршароб Қаршиев сўзга чиқиб, дил сўзларини айтишди, муаллифларни шахсий

кўргазма билан табриклаб, ижодий баркамоллик тилашди. Тадбирдан сўнг Уюшма раиси  И.Валихўжаев Чирчиқ  давлат педагогика институти Тасвирий санъат ва мухандислик графика факультетининг  янги биносини бориб кўрди. Янги ўқув биноси билан танишиш жараёнида талабаларнинг  битирув малакавий ишларини кўздан кечирди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.