loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Халқаро алоқалар кўлами кенгаймоқда

2021 йилда Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан юртимиз тасвирий ва амалий санъатини ривожлантириш, яқин ва узоқ  хорижий давлатлар бадиий академиялари, ижодий ташкилотлари билан алоқаларни кенгайтириш, мамлакатимизда ва хорижда  кўргазмалар ташкил этиш орқали миллий санъатимиз ютуқларини дунё жамоатчилигига танитишга хизмат қилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди, фестиваль, халқаро илмий анжуманлар, биеннале ва бошқа тарғибот тадбирлари амалга оширилди.

Сўнгги йилларда  бутун дунё бўйлаб тарқалган  COVID-19 пандемияси  халқаро учрашувлар ўтказиш ва алоқаларни  юритишда ноқулай вазиятни  вужудга келтирди. Шунга қарамасдан  2021 йилда Бадиий академия масъуллигида  26 та халқаро аҳамиятга эга тадбир ташкил этилди. Биргина ноябрь ойида III Тошкент халқаро амалий санъат биенналеси доирасида хорижлик санъат усталари иштирокида 8 та кўргазма ва 2 та маҳорат дарслари уюштирилди.

Шунингдек, хорижлик юқори мартабали санъат арбоблари билан 9 та учрашув бўлиб ўтди, чет эл ташкилотлари билан 6 та меморандум имзоланди, Бадиий академия тасарруфидаги таълим муассасаларидан 30 нафар мутахассис, талаба ва ўқувчи хориждаги кўргазма, танлов ва бошқа ижодий тадбирларда муваффақиятли иштирок этишди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.