loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Халқаро илмий-амалий конференция

18 октябрь куни IV Тошкент халқаро амалий санъат биенналеси доирасида Ўзбекистон Бадиий академияси Анжуманлар залида «Амалий санъат манзараси: анъаналар ва арт-бозор» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда Ўзбекистон, Россия, Озарбайжон, Туркманистон, Қозоғистон, Монголия (онлайн) санъатшунос олимлари ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Конференцияни  санъатшунослик фанлари доктори, профессор Камола Акилова кириш сўзи билан очиб берди ва «Ўзбекистон анъанавий бадиий ҳунармандчилиги ва санъат бозори: тарихий замин, замонавий тенденциялар ва ривожлантириш муаммолари» мавзусида маъруза қилди.

Тадбирда шунингдек, бозор муносаатлари шароитида  анъаналарни сақлаш, жаҳон санъат бозорида нарх ва бадиий сифат, амалий санъатда анъаналарни сақлаш ва оммалаштиришда музейларнинг роли,бадиий кулолчиликда  ўзига хослик ва анъаналар, замонавий арт-бозорнинг ривожланиш истиқболлари ва бошқа мавзуларда маърузалар ўқилди, фикр алмашилди, таклифлар ўртага ташланди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.