loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ) Бош котиби Султанбай Раев:

– Халқаро туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙ номидан сизларга самимий туйғуларимни изҳор этган ҳолда Ўзбекистоннинг энг қадимий шаҳарларидан бири, илм-фан маркази, маданият ва санъатнинг қалби, цивилизациялар пойтахти Тошкентда сиз билан юз кўришиб турганимдан бениҳоят хурсандлигимни билдирмоқчиман.Турк дунёсининг муштарак томи бўлган ТУРКСОЙ, ташкил топганидан буён турли хил манадий тадбирларни амалга оширди, опера кунлари, шоирлар, бастакорлар, фотосуратчилар, ҳайкалтарошлар ва рассомлар учрашувлари, халқаро фестиваллар, хотира ва нишонлаш кунлари, кўргазмалар ташкил қилди, конференциялар, симпозиумлар ва давра суҳбатлари ўтказди, журналлар ва китоблар нашр этди, маданий алоқаларимиз ва қардошлик ришталарининг мустаҳкамланиши ва умумий маданиятимизни дунёга танитиш учун фаолият олиб борди.Турк дунёси рассомчилик санъатини танитиш, рассомларимиз ўртасидаги алоқаларни яхшилаш ҳамда тажриба алмашиш имкониятини бериш мақсадида 25 йилдан бери “ТУРКСОЙ рассомлар учрашуви” ташкил қилмоқда.1997 йилдан бери давомли шаклда ўтказилиб келинаётган учрашувларда беш юзга яқин маҳоратли рассомлар қатнашдилар ва 2000 га яқин асар дунёга келди. Учрашувлар натижасида яратилган ноёб асарлар асосида тайёрланган кўргазмалар Нью-Йорк, Теҳрон, Флоренциядан Работгача минглаб километрни босиб ўтди ҳамда 30 та мамлакат ва 100 га яқин шаҳарда ташкил қилинди. Бу кўргазмалар туркий халқлар маданиятини ва турк дунёсининг маҳоратли рассомларини санъат ихлосмандлари билан учраштирди. Ушбу асарларнинг деярли барчаси “ТУРКСОЙ расмлар коллекцияси”да жамланган. ТУРКСОЙ ўз расм коллекциясидан ўрин олган бу асарларни дунёнинг кўплаб мамлакатлари ва маданий марказларида юзга яқин аралаш ва шахсий кўргазмаларда санъат ихлосмандларига тақдим этди ва шу билан мамлакатларимиз ва халқларимизнинг рассомчилик санъатида эришган ютуқларини намойиш қилди.Шу билан бирга расмларда акс эттирилган маданий бойлигикларимизнинг бутун дунёга танилишига ҳисса қўшди.Азиз дўстларим!Ҳар йили “ТУРКСОЙ рассомлар учрашуви”га ташриф буюрадиган рассомларимизнинг асарлари ваколатли комиссия томонидан баҳоланади ва энг мукаммал расмни чизган рассомга “ТУРКСОЙ расм мукофоти” берилади.Умумий маданиятимизни тарғиб қилиш, ривожлантириш, танитиш, умуминсоний маданиятлар ичида ўз ўрнига эга бўлиши ва келажак авлодларга етказиш учун изланишлар олиб бораётган ТУРКСОЙ, ушбу мақсадга эришиш учун рассомларимиз кўмаги билан ўз тадбирларини давомли тарзда ўтказиб келмоқда.Бугунги кунга қадар қуйидаги рассомлар – Зебинисо Шарипова, Ортиқбой Қозоқов, Адҳам Иброҳимов, Фахриддин Фаттохов, Ҳайриддин Муҳиддинов, Набижон Қодиров, Ёқубжон Сидиқов, Нодир Бобомуратов ва Хуршид Назаров «ТУРКСОЙ рассомлар учрашуви»да Ўзбекистон номидан иштирок этишди ва баъзилари ТУРКСОЙ мукофотини қўлга киритишди.Бизга маълумки, худди шу мақсадда узоқ йиллардан буён Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан хориждан кўплаб рассомлар иштирокида турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда ва бугунги фестиваль ана шундай тадбирлардан бири холос. Албатта, бу тадбирларнинг муваффақиятли ўтиши ва дунёда акс-садо беришида Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, жаноб Акмал Нурнинг хизматлари катта.Шу сабабли уларни чин қалбимдан табриклаб, ТУРКСОЙ оиласи сифатида ҳар доим қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигимизни билдираман. Фестивалимизнинг янада гўзал ўтишини истаган ҳолда, қадрли иштирокчиларимизга олдиндан муваффақиятлар тилайман.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.