loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Чизгиларда аждодлар сиймоси

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими галереясида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Андижон давлат университети ва  Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати педагоги Неъматжон Бекмуродов ҳамда  шогирдларининг  рангтасвир ва графика асрларидан иборат «Чизгиларда аждодларимиз нафаси» номли устоз-шогирд кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Ижодкорларнинг асарларида ифодаланган  аждодларимиз тимсоллари ва тарихий воқеликлар  томошабинларда катта қизиқиш уйғотиб, санъат ихлосмандларига манзур бўлаяпти.  Кўргазманинг очилиш маросимида  иштирокчилар  фахрий ёрлиқ билан тақдирланишди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.