loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Шоирага эҳтиром, баҳор тараннуми…

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида атоқли шоира Зулфия Исроилованинг таваллуд кунига бағишланган бадиий-мусиқали тадбир бўлиб ўтди.Унда мактаб-интернатнинг 5 “А”-синфи ўқувчилари томонидан тайёрланган дастур намойиш этилди.Ўқувчилар саҳнавий кўринишлар орқали шоира Зулфия ҳаёти тимсолида аёл садоқати, вафосини маҳорат билан ифода этиб беришди. Шеърларидан намуналар ўқидилар.Шу билан бирга тадбирда юртимизга кўркам кўклам фаслининг кириб келгани ҳам шодиёна тараннум этилди.Ўқувчиларнинг баҳор ҳақидаги рақслари барчага манзур бўлди.Тадбирда сўзга чиққан устозлар ўзбек адабиётининг таниқли вакили Зулфия асарларининг ёшларни маънавий-марифий жиҳатдан баркамол этиб тарбиялашда, уларнинг Ватанга меҳр-муҳаббатларини янада оширишдаги аҳамиятини алоҳида эътироф этдилар.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.