loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Шоиранинг санъатга илк қадами

1 ноябрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида 11-синф ўқувчиси Синдарова Шоиранинг “Санъат оламига илк қадам” номли шахсий кўргазмасининг очилиш тадбири бўлиб ўтди. Кўргазмани мактаб-интернат директори Б.Бабаназаров очиб берди.

— Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг биринчиси ёшларнинг мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилаётганини ёш мусаввира Шоира мисолида ҳам кўришимиз мумкин. У бугун ёшларга яратилган шароитлардан унумли фойдаланиб, изланишлари орқали истеъдодини намоён этиш баробарида санъатда миллий ижод анъаналари бардавомлигини таъминлашга ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда, — дея таъкидлади Б.Бобоназаров.

Кўргазмага ёш мусаввиранинг миниатюра жанрида яратган 30 дан зиёд асари қўйилди. Вилоятнинг таниқли рассом ва шоирлари таклиф этилган кўргазма доирасида мусаввирлар томонидан маҳорат дарслари ҳам ташкил этилди. Бундан ташқари мактаб-интернат ўқувчиларининг кўргазмали тадбирлари бўлиб ўтди.

Шоира Синдарова яратган миниатюралар томошабин ва ўқувчиларда мушоҳада уйғотиб, уларнинг нафосат оламини бойитишга хизмат қилади. Ушбу кўргазма бугун,4 ноябрда ўз ишини якунлайди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.