Умумжаҳон тасвирий санъатининг дурдоналари сифатида эътироф этилган “Бобурнома” миниатюраларда, бу қомусий асарда битилган алломанинг сермазмун ҳаёти, фаолияти ҳамда давр руҳияти, тарихий воқеаликлар, наботот ва ҳайвонот олами ўзининг ифодасини топган. Шунингдек, миниатюрачи мусаввир Камолиддин Абдуллаев “Бобурнома” асарида таърифи келтирилган маълум ва машҳур Қува анорлари тасвирини яратган. Чарос Пайзиеванинг “Алломалар” асарида Шарқ ва Ғарбнинг буюк рассомларини, асар марказида эса Камолиддин Беҳзод, Aлишер Навоий образини алоҳида ҳурмат-эътибор билан тасвирлаган.
Ёш ижодкор Собитова Мадинабону миниатюраларида эса Бобурмирзо тимсолида ҳам поклик, шоирона лирик кайфият ва муҳаббатни ҳис қилиш мумкин. Бошқа ёш ижодкор рассомларнинг ижод намуналарида Заҳириддин Муҳаммад Бобур сиймоси ўзининг бетакрор қирраларини намоён этади. Исломова Муниса, Набиева Ноила, Дедашев Бахтиёр ижодида Бобур тимсоли салмоқли ўрин тутади. 2020-2023- йиллар давомида ишланган “Бобурнинг ҳаёт йўли”, “Навоийдан Бобурга хат” каби рангтасвирлаp алоҳида саҳифасини ташкил қилади ва Бобур образини тарихийлик жиҳатдан мазмунан тўлдиради. Калбаева Мафтуна, ижодига мансуб шоҳ ва шоирнинг (2020) тасвирида Аллома тимсоли ўзаро уйғун рангларда, серқуёш, шарқона руҳият, юксак касб маҳорат, шоир шахсига бўлган беқиёс муҳаббат, самимиятни гувоҳи бўламиз.