loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Эсталик нишони

Қуролли Кучлар давлат музейида Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, ҳамкор ташкилот ва идоралар вакиллари ҳамда ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил” эсдалик нишони ва “Маънавий-маърифий ишлар аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур ҳам давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 1 декабрдаги Фармонига биноан таъсис этилган “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил” эсдалик нишони билан тақдирланди.

Мукофотларни ўз эгаларига мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, полковник Ҳамдам Қаршиев топширди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.