Ўзбекистон Бадиий академияси Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида юз берган офатдан жабрланган юртдошларимизга ёрдам бериш мақсадида ижодкорлар, рассомларнинг, тизим ташкилотларининг “Сирдарёликлар – сиз билан биргамиз!” саховат карвонини ташкил қилади.
Хабарингиз бор, офат туфайли юзлаб юртдошларимиз бошпанасиз қолди. Улар бугун сизу бизнинг қўллаб-қувватловимизга, далдамизга, юртдош сифатида ёрдамимизга муҳтож.
Бунинг учун офатдан зарар кўрган юртдошларимизга қўлдан келган ёрдамни кўрсатишингиз (дастурхонига озиқ-овқат маҳсулотлари), гигиеник воситалар (саломатлик ва кир ювиш воситалари), катталар ва болалар учун кийим-кечаклар, уй-рўзғор идишлари юборишингиз мумкин.
Ёрдам юкларингиз Тошкент шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси – 40 уй манзилида жойлашган Бадиий кўргазмалар дирекцияси (Марказий кўргазмалар зали) биноси олдида 5 май куни соат 08:00 дан соат 20:00 га қадар тўпланади.
Туҳфаларингизни олиб келиш имконингиз бўлмаса, ўзимиз бориб,олиб келамиз.
Мурожаат учун телефонлар:
(71) 256 05 91
(97) 461 22 52
(90) 347 34 41
Сизнинг инсоний ёрдамингиз ўз эгаларига етиб бориши таъминланади!