loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Янги академикларга аъзолик гувоҳномаси топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3219-сон Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Бадиий академияси Бошқарув кенгаши томонидан ўтказилган сайлов натижаларига кўра Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 9 нафар ижодкор Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзолари этиб тасдиқланди.
Шу муносабат билан 12 декабрь куни Ўзбекистон Бадиий академиясида Бадиий академиянинг янги тасдиқланган ҳақиқий аъзоларига аъзолик гувоҳномаларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда мутасадди вазирлик ва идоралар, тасвирий ва амалий санъат соҳасининг етук вакиллари, ёш ижодкорлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.
Сўнгги йилларда давлатимиз томонидан, тасвирий ва амалий санъат соҳасини қўллаб-қувватлашга алоҳида этибор бериб келинмоқда. Жорий 2023 йил – Инсонга эътибор ва сифатли таълим йилида барча соҳалардаги каби санъат соҳасида ҳам салмоқли ўзгаришлар рўй берди. 2023 йил мобайнида Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан бир қатор йирик халқаро даражадаги лойиҳалар амалга оширилди, ижодкор рассомлар томонидан миллий тасвирий-амалий санъатимиз тарғиб этилди. Жорий йилда ташкил қилинган Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали, «Toшкент-2023» II Халқаро ҳайкалтарошлик симпозиуми, IV Тошкент халқаро амалий санъат биенналеси шулар жумласидандир. Жорий йилда шунингдек, бир қатор фидоий ижодкорларимиз давлатимиз раҳбари томонидан самарали фаолияти учун фахрий унвон ва мукофотлар тақдирландилар.
Бугунги кунда Бадиий академиянинг илмий ва бадиий салоҳиятини оширишда асосий ўринга эга бўлган академиянинг ҳақиқий аъзолари сафи кенгайиши ҳам соҳага бўлган юксак эътиборнинг амалдаги тасдиғидир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги “Ўзбекистон Бадиий академиясининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 957-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Бадиий академиясининг Устави”га мувофиқ халқаро ва республика миқёсдаги нуфузли кўргазмаларда муносиб иштирок этган, миллий, тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик соҳаларини ўзининг йирик асарлари билан бойитган ва ўз ижоди, илмий, педагогик фаолияти билан соҳа тараққиётига улкан ҳисса қўшаётган, ўзбек маданияти ва санъатининг келажагига, юқори малакали мутахассислар тайёрлашга ўз ҳиссасини қўшиб келаётган давлат мукофотлари ва унвонларига эга бўлган ижодкорлар Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзолигига номзод бўлиши мумкин.

Қуйидагилар Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзолари этиб тасдиқланди:

Акилова Камола – Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси директори,
Балтабаевна Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик
ва дизайн институти профессори, санъатшунослик
фанлари доктори

Аликулов Алишер – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик
Махмудович ва дизайн институти профессори, маҳобатли
рангтасвир рассоми

Валиходжаев Ибрагим – Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий
Муталлиевич ижодкорлар уюшмаси раиси, рангтасвирчи
рассом

Калонов Нуриддин – Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий
Жураевич ижодкорлар уюшмасининг Самарқанд вилоят
бўлими аъзоси, рангтасвирчи рассом

Мансуров Имяр – Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий
Идрисович ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рангтасвирчи
рассом

Нуритдинов – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик
Мухамматхон ва дизайн институти профессори, рангтасвирчи
Нуритдинович рассом

Рўзибаев Дамир – Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси,
Салиджанович ҳайкалтарош

Усмонов Джамол – П.Беньков номидаги Республика
Джалолович ихтисослаштирилган рассомлик мактаби
рангтасвир фани ўқитувчиси, рангтасвирчи рассом

Хатамов Азамат – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва
Камалович дизайн институти доценти, ҳайкалтарош

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.