Озарбайжоннинг 2023 йилда туркий дунё маданият пойтахти, деб эълон қилинган Шуша шаҳрида халқаро туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙга аъзо давлатлар рассомларининг 23- ижодий лабораторияси тадбири бўлиб ўтмоқда.
Жорий 2023 йилда ТУРКСОЙ ташкил топганининг 30 йиллиги муносабати билан ташкил этилган ушбу ижодий тадбирда Ўзбекистон халқ рассомлари, Бадиий академия академиклари – Файзулла Аҳмадалиев ва Собир Рахметов иштирок этаяпти.
ТУРКСОЙ давлатлари рассомларининг 23-ижодий лабораторияси тадбири шу йилнинг 20 сентябрига қадар давом этади.