Ижодкор ҳақида:
1968 й. – Фарғона вилояти, Қувасой шаҳрида туғилган.
1976-1986 йй. – Қувасой шаҳридаги 19-ўрта мактабда ўқиган.
1989 й. П.Беньков номидаги Республика рассомлик билим юртига (рангтасвир йўналиши бўйича) ўқишга кирган.
1993–1999 йй. – М.Уйғур номидаги Тошкент Санъат институтига “Интеръер ва жиҳозлаш” кафедраси, “Меъморий ёдгорликлар безакларини таъмирлаш мусаввири” бўлимида ўқиган.
2006 й. – Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси бўлган.
2003 йилдан – Фарғона давлат университетида ишлаб келмоқда /ҳозирда Фарғона давлат университети Бошланғич таълим услубиёти ва тасвирий санъат кафедраси доценти/.
Тошкентда ва Фарғонада шахсий кўргазмаларини уюштирган. Қатор республика ва вилоят кўргазмалари иштирокчиси.