Шу кунларда Венгрияда атоқли венгер шоири Сандор Петофи таваллудининг 200 йиллиги нишонланмоқда.
Шу муносабат билан сана доирасида маданий тадбирлар, ижодий алмашинувлар ҳамда Лигет шаҳрида «Венгриянинг тарихи ва маданиятини ўрганиш» мавзусида расмлар кўргазмаси бўлиб ўтаяпти.
Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рангтасвирчи рассом Бахтиёр Маҳкамов Венгрияда жойлашган “Lakitelek Folk High School” халқаро маданият уюшмаси ҳамда ТУРКСОЙ халқаро туркий маданият ташкилоти таклифига мувофиқ, ушбу тадбирлар ва кўргазмада иштирок этаяпти.