loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ўзбек тасвирий санъати ва маданияти билан танишув

Бугун, 15 декабрь куни Озарбайжон Миллий санъат музейи директори, Озарбайжонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, профессор Чингиз Фарзалиев Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур хамроҳлигида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига ташриф буюрди.

Меҳмон ўқув устахоналарида мутахассислик фанларидан ўтилаётган дарс жараёнлари билан танишиб, профессор-ўқитувчилар,талабалар билан суҳбат қурди, истеъдодли талаба-ёшлар томонидан ташкил этилган тасвирий ва амалий санъат асарлари кўргазмасини кўздан кечирди.

Ч.Фарзалиев институт ўқув-ижодий устахоналарида олиб борилаётган дарс жараёнлари, ташкил этилган кўргазмадан катта таассурот олганини қайд этди ва бу учун институт раҳбариятига миннатдорлик билдирди.

Институт раҳбарияти билан учрашув якунида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамда Озарбайжон Миллий санъат музейи ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Томонлар ушбу Меморандум бадиий таълим соҳасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари ривожига хизмат қилишини таъкидлашди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.