loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ўтмишдан садо

Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рассом Аҳмаджон Ориновнинг “Ўтмишдан садо” номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Кўргазмада рассомнинг 100 ортиқ рангтасвир асалари намойиш этилаяпти.

Аҳмаджон Ўриновнинг асарларида мозий ва аллақачон ўтмишга айланиб бўлган замонавий ҳаёт саҳналари ўз аксини топади. Умрининг асосий қисмини санъатга бағишлаган рассом асарларида олисдан гавдаланиб турган мозийни ва ҳаёти давомида кўрган-кечирганларини, ўқиган-билганларини талқин этади. “Ўтмишдан садо” бериб турувчи асарларининг композицияси рангларига муфовиқ қурилган бўлиб,

мавзу ҳаракатдаги сюжет ёки маълум бир унсурга маъно юклаш билан очиб берилади. “Аждодлар руҳи”га бағишланган асарларида муқаддас қадамжолар, мозори шарфлар, персонаж ҳолати, унинг либослари, вазмин ва қуюқ ранглар бирин-кетин тилга кириб, воқеликни ҳикоя эта бошлайди. Ижодкорнинг бошқа бир турдаги асарларида эса миллатимизга хос умргузаронликни, урф-одатларимизни акс эттирувчи муҳим дақиқалар: “Туғилиш”, “Учрашув”, “Таклиф”, “Интизорлик” сингариларда гавдаланади. Масалан, рассомнинг “Туғилиш” асари инсон умрининг ибтидоси эканлиги, бу “тадбир”да жуда кўпчилик иштирок этиши ва “ибтидонинг гувоҳи” бўлишлиги сўзланади. Ранглар ёрқин, ҳолатлар очиқ, композиция ҳаёт чарҳидек айланма тарзда шакллантирилган

Рассом ҳақида:

1955 й. – Тошкент вилоятининг Бекобод туманида туғилган.

1974 – 1980 йй. – Тошкент Театр ва рассомлик институтида таҳсил олган.

1982-1983 йй. – Тошкент давлат телерадиокомпаниясида саҳналаштирувчи рассом бўлган.

1983 – 1992 йй.  Жиззах шаҳридаги Юнус Ражабий номидаги Мусиқали драма театрида ишлаган.

1991 й. – Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмаси аъзоси бўлган.

1999 й. – Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолигига қабул қилинган.

2000 – 2008 йй. – Тошкент шаҳридаги “Муқимий” номидаги Мусиқали драма ва комедия театрида саҳналаштирувчи рассом сифатида фаолият олиб борган.

2008 – 2014 йй. – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Театр безаги рангтасвири” кафедрасида талабаларга сабоқ берган.

2014 йил Республика Ёш томошабинлар театри  фойесида Аҳмаджон Оринов ва шогирдларининг саҳна асарлари кўргазмаси бўлиб ўтган.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.