loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ўғилойнинг ижод фасли

Президентимиз илгари сурган, ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлардан иборат 5 та ташаббуснинг биринчиси ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади.

Ўзбекистон Бадиий академияси Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати 10-синф ўқувчиси Абдумажидова Ўғилойнинг “Ижод фаслидан илҳомланиб” номли шахсий кўргазмаси ҳам биринчи ташаббус доирасида ташкил этилди.

12-16 ноябрь кунлари бўлиб ўтган кўргазмада ёш мусаввиранинг рангтасвир жанрида яратган 40 дан зиёд асарлари намойиш этилди, унинг доирасида таниқли устоз рассомлар томонидан маҳорат дарслари ташкил этилди.

Ўғилойнинг рангтасвир асарларида кўтарилган мавзулар ўзи сингари ёшлар маънавий дунёсини бойитиш, нафосатни идрок этишга чорлайди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.