loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ўқув-семинар машғулоти

Маълумки, шу кунларда юртимиздаги барча таълим муассасалари талаба-ўқувчилари қишки таътил даврида.

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби ўқитувчилари учун қишки таътил даврида ўқув жараёнининг услубий таъминотини яхшилаш, илғор педагогик ва ахборот технологияларини ўзлаштириш, маънавий-аҳлоқий тарбия ишларини самарали ташкил этиш ҳамда ўз билим ва кўникмаларини такрорлашга қаратилган ўқув-семинар машғулотлари режа-график асосида ташкил этиб борилмоқда.

Ушбу ўқув-семинар машғулотларидан бири “Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатларининг мутахассислик фанлари бўйича янги авлод дарсликлари, ўқув-методик қўлланмалар, каталог-альбомлар ва материалларни тайёрлаш” мавзусида бўлиб ўтди.

Ўқув семинарида лойиҳалаш фанлари ва “Устахонада амалий машғулот” фанидан дарсликлар қандай тайёрланиши ҳақида кўрсатмалар берилди, иштирокчилар бу тўғридаги саволларига атрофлича жавоб олишди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.