loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ғолиблар тақдирланади

Жорий йил август ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 02.02.2022 й.даги ПҚ-112-сон Қарорига асосан таълим муассасалари ўқувчилари ва талабалари ўртасида “Ёш ҳаваскорлар” амалий санъат кўрик- танлови эълон қилинган эди.(https://t.me/artacademyuz/14771)3 та ёш тоифасида 4 босқичда ташкил этилган мазкур танловда 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ижодкорлар амалий санъат йўналишлари (наққошлик, ганчкорлик, ёғоч ўймакорлиги, заргарлик, каштачилик, зардўзлик, гиламдўзлик, ҳаттотлик ва ҳ.к.) бўйича иштирок этишди.Танловнинг республика босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 170 нафардан ортиқ ёш ижодкорлар 200 дан ортиқ ижод намуналари билан иштирок этдилар. Ҳакамлар ҳайъати ғолибларни аниқлашди.Шу йил 17 ноябрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Анжуманлар залида “Ёш ҳаваскорлар” амалий санъат кўрик-танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.