Пойтахтимизнинг Олмазор туман ҳокимияти ва Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамкорлигида «Ёшлар нуронийлар эътиборида» шиори
остида «Уч авлод учрашуви» мавзусида расмлар кўрик-танлови ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик. Таркибида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг аъзолари ҳам бўлган Ҳакамлар ҳайъати 14-22 ёшгача бўлган ёш ижодкорларнинг ижодий ишларини одилона баҳоладилар. Унга кўра, Бадиий академия тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг
4-босқич талабаси Нодира Каримова, «Мирза Ғолиб» маҳалласининг Ёшлар етакчиси томонидан тавсия этилган ёш рассом Одина Лутфуллаева ҳамда Олмазор туманидаги 196-мактабнинг 6-«В» синф ўқувчиси Хабибулло Махаматов танловда ғолибликни қўлга киритди. Куни кеча ушбу кўрик-танлов ғолибларига Олмазор туман ҳокими A.Умархонов томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди. (https://t.me/olmazorhokimligi/15133)Бадиий академия ва Олмазор тумани ҳокимияти ҳамкорлик лойиҳасига эга. Бундан аввал “Нафис санъат тарғиботи” мавзусида тадбир ўтказилди. (https://t.me/artacademyuz/6657)