loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизими янада такомиллаштирилади

Давлатимиз раҳбари томонидан шу йил 10 февраль куни қабул қилинган “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори миллий-маънавий меросимизни тиклаш ва халқаро миқёсда тарғиб этиш, халқимизнинг бебаҳо мулки ҳисобланган минглаб ноёб асарларни тўплаш, ўрганиш, тадқиқ этиш, тадқиқотларни кенг жамоатчиликка етказишда янги имкониятлар эшигини очади.

Қарорда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти билан биргаликда қадимий ёзма манбаларнинг консервацияси ва реставрацияси билан шуғулланаётган соҳа ходимларининг мунтазам равишда касбий салоҳияти ва малакасини ошириш, шунингдек, соҳа учун етук мутахассис кадрларни тайёрлаш бўйича чора-тадирларни амалга ошириш белгиланди.

Шунингдек, қарорга мувофиқ Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб “Қадимий ёзма манбалар консервацияси ва реставрацияси” йўналишида (бакалавриат) кадрлар тайёрланадиган бўлди.

Ушбу ҳужжат сабабли эндиликда минглаб ноёб қўлёзмалар янгидан дунё юзини кўриши, кенг жамоатчилик ундан баҳраманд бўлишига шубҳа йўқ.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.