loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатига атоқли рассом номи берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатига атоқли рассом номи берилди.

Мамлакатимиз тасвирий санъатида ўз номига эга, самарали ижоди билан бирга, бадиий таълимни ривожлантириш, хусусан Қорақалпоғистон тасвирий санъатини юксалтиришга катта ҳисса қўшган рангтасвирчи рассом, Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Бердақ номидаги давлат мукофоти лауреати Жоллибой Изентаев Танирберген ўғли хотирасини абадийлаштириш мақсадида Бадиий академия тасарруфидаги Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатига унинг номи берилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 апрелдаги 204-Ф-сонли фармойиши 1-иловасининг 87-банди ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2023 йил 7 июндаги I-52-сонли буйруғи асосида мактаб-интернатнинг Уставига тегишли ўзгартишлар киритилиб, ўрнатилган тартибда Бадиий академия раиси томонидан тасдиқланди ҳамда 2023 йил 18 октябрда Нукус шаҳри Давлат хизматлари маркази томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди. Давлат органлари ва ташкилотларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида Гувоҳнома олинди.

Эндиликда ушбу таълим муассасаси Жоллибай Изентаев номидаги Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати номи билан фаолият юритмоқда.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.