loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Қуёш рассоми

Бугун, 20 январь куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг анжуманлар залида  “Павел Беньков. Қуёш рассоми” монографияси тақдимоти бўлиб ўтди.

Москва шаҳридаги Маржани фонди раҳбари Рустам Сулаймонов, Павел Беньковнинг набираси Марина Лишенская, рассом Евгения Яговкина ва бошқа бир қатор тасвирий санъат усталари меҳмон сифатида қатнашган ушбу тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, санъатшунослик доктори Нигора Аҳмедова қаламига мансуб “Павел Беньков. Қуёш рассоми” монографияси кенг жамоатчиликка тақдим этилди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Павел Петрович Беньков 1920-1940 йиллар тасвирий санъатида алоҳида ўрин эгаллайди.

— У Ўзбекистонга салмоқли ижодий, педагогик тажрибага эга етук мутахассис сифатида келган, — дейди Нигора Аҳмедова. — Рассом ўз асарларида муҳим ижтимоий муаммоларни акс эттиришга ҳаракат қилган, юртимиз табиатининг ўзига хослигини, нозик жиҳатларини маҳорат билан ифодалай олган.

 

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.