11 апрель куни Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги фотомухбирларининг мамлакатимизда 2023 йил – Инсонга эътибор ва сифатли таълим йилига бағишланган фотосуратлар кўргазмаси бошланди. Кўргазмада ЎзА фотомухбирлари – А.Исроилов (Самарқанд), М.Қодиров (Фарғона), М.Ҳабибуллаев (Қарақалпоғистон), О.Ғуломов (Тошкент), Ж.Норқобилов (Қашқадарё), С.Асланов (Навоий), Ҳ.Мамадалиев (Наманган ш.), Ж.Қўзимуров (Сурхондарё), Т.Истатов (Бухоро)нинг 50 дан ортиқ фотосуратлари ўрин олди.