loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ҳашар – элга ярашар!

#Navroʻz_2023

Халқимизнинг эзгу қадриятларидан бири – ҳашар озодалик, саранжом-саришталикка, юртимиз кўркам ва янада файзли  бўлишига хизмат қилади.

18 март куни  Ўзбекистон Бадиий академиясида “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари  уюшқоқлик билан ўтказилди.

Бадиий академия жамоаси томонидан бино атроф ҳудуди тозаланди, дарахтлар оқланди, тартибга келтирилди, хоналарда озодалик ишлари олиб борилди.

Умумхалқ хайрия ҳашари Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги ташкилот ва таълим муассасаларида ҳам ўтказилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.