loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ҳашар – элга ярашар!

21 август куни юртимиз бўйлаб Ҳукумат фармойишига (455–Ф, 12.08.2021 й.) асосан давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрамини нишонлашга муносиб тайёргарлик кўриш ҳамда ҳудудларимизни ободонлаштириш мақсадида «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Бадиий академияси жамоаси ҳам эрта тонгдан ҳашарни фаол бошлади, Бадиий академия биноси жойлашган ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрамини нишонлашга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари Бадиий академия тасарруфидаги таълим муассасалари ҳамда ташкилотларда ҳам  фаол ташкил қилинди.

Суратда: «SAN’AT»журнали таҳририяти ҳамда  Тошкент фотосуратлар уйи ходимлари ҳашарда

Суратда: Бадиий кўргазмалар дирекцияси ходимлари ҳашарда

Суратда: Икуо Хираяма халқаро  маданият карвон саройи ходимлари ҳашарда

Суратда: Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида ҳашар

Суратда: Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактабида ҳашар

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.