6 март куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими ҳамкорлигида «Ҳилолия» ижодий гуруҳиЧирчиқ шаҳридаги «Кимёгарлар» маданият саройида тасвирий санъат ихлосмандларига 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрамига бағишланган «Ифор» номли кўргазмасини тақдим этди.Кўргазмада «Хилолия» аъзолари – Гулноз Жалолова, Зилола Қодирова, Шахноза Тошкентбоева, Муниса Исроилова, Дилноза Рахимова, Нигина Муталибова, Камила Мухамеджанова, Рушана Алимованинг 40 га яқин рангтасвир ва графика ижодий асарлари намойиш этилмоқда.
Кўргазма 6 апрелга қадар давом этади.