loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ҳушёр бўлинг!

«Eset» компанияси Ўзбекистонда янги «Android Trojan Spy» троян вируси борлиги ва ушбу зарарли дастурни тарқатишда COVID-19 мавзусидан фойдаланилганини хабар қилди.

Илова коронавирус эпидемияси ҳақида статистик маълумотларни харитада намойиш қилади, бироқ бир вақтнинг ўзида мобиль қурилмада суратга олиши, галереядан фотоларни ўғирлаши, қурилмадаги контактлар рўйхати, SMS хабарномалар ва телефондаги барча бошқа иловалар бошқаруви учун жиноятчиларга шароит яратиши мумкин.

Аввал “Ўзкомназорат” давлат инспекцияси мобил иловаларни юклаш ва ўрнатишда дастурнинг қайси операцияларни амалга оширишга рухсат сўраётганига эътибор бериш, агар бу каби рухсатлар сони асоссиз равишда кўп бўлса, бундай турдаги программаларни ишлатишдан воз кечишни тавсия қилганди.

“Ўзкомназорат” давлат инспекцияси интернет фойдаланувчиларидан шу ва шунга ўхшаш бошқа иловаларни юклаб олиш, ўрнатишда ҳушёр бўлишни, коронавирус ҳақидаги маълумотларни расмий ҳамда ишончли манбалардан олиш лозимлигини эслатиб ўтади.

“Ўзкомназорат” давлат инспекцияси

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.