Миллий санъатимизнинг авлоддан авлодга ўтиб келаётган бой мероси, бугунги салоҳияти ва ривожланишини тарғиб этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3219-сон, “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон қарорлари ижроси юзасидан Бадиий академия ҳамда қатор вазирлик, идоралар ҳамкорлигида жорий йил 17-21 апрель кунлари республикамиз бўйлаб Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали ўтказилади.