loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Palazzo Spinelli ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамда Италиянинг Санъат ва реставрация институти – Palazzo Spinelli ўртасида олий ва ўрта махсус таълимда халқаро алоқаларни ривожлантириш, таълим, илмий-тадқиқот соҳасида ҳамкорликка оид икки томонлама Меморандум имзоланди. Марказ директори Давронбек Шукуров ва Palazzo Spinelli директори Emanuele Amodei томонидан имзоланган Меморандум ўзаро педагог ва ходимларнинг халқаро академик алмашинувини ташкил этиш, қўшма таълим дастурлари, лойиҳаларини амалга оширишни кўзда тутади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.