Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлимига қарашли картиналар галереясида Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивалида уюшманинг вилоят бўлими аъзоларининг «Самарқанд руҳи» номли кўргазмаси очилди. Кўргазма доирасида график рассом Нуритдин Калонов томонидан ёш ижодкорлар учун маҳорат дарси ташкил этилди. Шунингдек,Самарқанд ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати дизайн бўлими ўқувчиларининг либослари ва дизайнер Ҳамида Иноятованинг шахсий коллекцияси намойиш этилди.