Ўзбекистон Бадиий академиясининг “SAN’AT” журнали нашриёти Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатларининг Москвада бўлиб ўтган XIX Халқаро “Китоб санъати” танловида “Ўзбекистон амалий санъати. Анъаналар давомийлиги” номли китоб-альбоми (муаллиф санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори Бинафша Нодир) билан қатнашган эди.
“SAN’AT” журнали нашриёти ўзи чоп этган мазкур китоб-альбоми учун танловнинг «Арт-Книга» номинацияси бўйича 1-даражали диплом билан тақдирланди.