loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Тасвирларда мужассам сийрат

17 март куни Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида рангтасвирчи рассом Лиана Aлмяшеванинг Наврўз байрамига бағишланган “Тасвирларда мужассам сийрат” номли шахсий кўргазмаси очилди. Кўргазмада рассомнинг 70 га яқин энг сара ишлари ўрин олган.

Рассом Лиана Aлмяшева – 1984 йил Тошкент шаҳрида туғилган.
1999 – 2003 йиллар – П. Бенков номидаги Республика рассомлик коллежини тамомлаган.

2009 йилда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтини муваффақиятли тугатган. Магистратурада асосан рангтасвир бўйича Ўзбекистон Халқ рассоми Жавлон Умарбеков устахонасида таҳсил олган.

2007 йилдан бошлаб Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси.

Рассомлик усули – мойбўёқ, акрил.
Жанрлар – манзара, натюрморт, портрет, сюжет – мавзули жанр.

Халқаро ва республика кўргазмалар иштирокчиси. Лиана Aлмяшеванинг асарлари дунёнинг кўплаб мамлакатлари, жумладан, AҚШ, Япония, Буюк Британия, Голландия, Канада, Aвстралия, Россия, Беларусь, Латвия, Польша, Туркия, Жанубий Корея, Хитой, Германия каби давлатларда шахсий коллекцияларда сақланади.

Рассом Лиана Aлмяшева бошқа ижодкорлардек табиатни яхши кўради. Унинг “Булоқ”, “Хумсон”, “Угам”, “Куз лаҳзалари”, “Кузда қиш” номли асарлари ўлкамизнинг гўзал ва баҳаво жойларидан баҳра олиш, фасллар ўзгаришига муносабат кўзга ташланади. Лиананинг ижодида турмуш ўртоғининг ўрни жуда муҳим. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат ходими Шухрат Aбдумаликов енг биринчи мухлис ва танқидчидир. Рассомлар оиласи санъат ихлосмандларига ўзларининг ажойиб асарларини тақдим этиб келишмоқда.

Кўргазма жорий йилнинг 27 мартигача давом этади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.