loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Расмлар танлови ва кўргазмаси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 18 май куни Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида “Ёшларни қўллаб – қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га бағишланган Республика ихтисослашган санъат мактаб-интернати 1-4-синф ўқувчилари ўртасида «Кўзмунчоқ» номли расмлар танлови ва кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди.

Танловни ўтказишдан мақсад – ёшлар онгида мустақиллик туҳфа этган азиз неъмат – Ватанимизнинг тинч ва осуда ҳаёти қадрига етиш, барча соҳаларда фарзандларимизнинг истеъдод ва қобилиятини тўла намоён этишига имкониятлар яратиш,келажагимиз учун муносиб серғайрат, билимли ёшлар сафини кенгайтиришдир.Ўзбекистон Бадиий Академияси тасарруфидаги Республика Ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг ташкил топганига 90 йилдан ошди. Шаклланиш даврида “20-сон болалар уйи” ҳисобланган ушбу ўқув маскани кейинчалик “Иқтидорли болалар уйи” га айлантирилди.

Ўтган асрнинг 50 йилларидан бошлаб Республика Ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернат бўлиб фаолият юрита бошлади. 1997 йилда Ўзбекистон Бадиий Академияси ташкил топгач, мактаб унинг тасарруфига ўтказилди. Республика Ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатига ўқувчилар ҳар йили танлов асосида қабул қилинади. Боланинг иқтидори, қизиқиши унинг ёшлигидан билинади. Шу боис ундаги истеъдодни ривожлантириш, унга тўғри йўналиш беришда устозларнинг ҳиссаси катта. Мутахассислик бўйича бошланғич синфлар услубчиси  Саодат Мўминова 1-4-синф ўқувчиларининг ишларини кузатиб, 2012 йилдан бери анъанавий тарзда Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида кўргазма ташкил қилишга бош – қошлик қилиб келмоқда. 2013 йилдан бошлаб ўтказилиб келинаётган ушбу танловнинг қамрови йилдан – йилга ошиб бормоқда. 

Бу йилги танлов – кўргазмада Жиззах, Сурхондарё ва Сирдарё вилояти ихтисослаштирилган санъат мактаб – интернати ўқувчилари ҳам иштирок этишмоқда. Улардан 50 яқин ишлар жамланди. Жумладан, Жиззах вилоятидан ўқитувчи Д.Нуржонов ўқувчиларидан 6 нафар, Сурхондарё вилоятидан ўқитувчи А.Ўтаева ва Н.Мамашеваларнинг 14 нафар ўқувчиси, Сирдарё вилоятидан ўқитувчилар Б.Оқмирзаев, Д.Ниёзова, Д.Бўрибоева, А.Турсунбоев, М. Абдураҳмонова, З.Умарауловаларнинг 31 нафар ўқувчилари иштирок этишган.Тошкент шаҳридан ўқитувчилар С.Мўминова, С.Маҳкамова, Х.Қаҳҳорова, Т.Гончарова, Н.Раҳимова, Н.Ҳошимова, И.Тошпўлатова, А.Уляноваларнинг ўқувчилари иштирок этишмоқда. Шунингдек, иштирокчиларга сертификат ва эсдалик совғалари топширилди.

Кўрик танлов ғолиблари:
1 ўрин: Муслима Зокирова (РИСМИ), Мадина Фахриддинова (РИСМИ), Масрурбек Нурматов (РИСМИ);
2 ўрин: Чарос Исматуллаева (РИСМИ), Иззатбек Хомиджонов (РИСМИ), Заринабону Фозилова (РИСМИ);
3 ўрин:  Анна Ворсина (РИСМИ), Муслима Кенжаева (РИСМИ), Парвина Абдухафизова (R.Choriyev номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб интернати).

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.