loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Битирув ишлари онлайн ҳимоя қилинмоқда

Мамлакатимиздаги барча олий таълим муассасаларида бўлгани каби Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ҳам талабалар битирув малакавий ишларини онлайн тарзда ҳимоя қилишмоқда.

Институт  Дизайн факультетида талабаларнинг 2019-2020 ўқув йили учун битирув малакавий ишларини масофавий ҳимоя қилиш ҳамда битирувчиларнинг бевосита тайёргарлигини ўрганиш, уларга керакли тавсия, маслаҳатлар бериш мақсадида факультет декани, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилари ва битирув малакавий ишларининг раҳбарлари иштирокида ZООМ дастури орқали мулоқот амалга оширилди.

Бунда дизайнда интерьерни лойиҳалаш ҳамда либос ва газламалар таълим йўналишлари битирувчилари иштирок этдилар. Ушбу дастлабки масофавий ҳимояда ҳар бир талаба ўз битирув малакавий ишини ёзув қисми ҳамда тайёрлаган тақдимотларини намойиш этди.

Устозлар томонидан талабаларга ишларни ўз вақтида сифатли якунлаш ҳамда камчиликларини бартараф этиш борасида тавсиялар бериб ўтилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.