loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Танлов ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан эълон қилинган “Уйдаги юлдузлар” танлови ғолиблари аниқланди.

Танловнинг  “Энг яхши рассом” номинациясида Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси Омадбек Комилов томонидан тақдим этилган сурат 96 балл тўплаб, ғолиб топилди.

Ғолиб Маданият вазирлиги томонидан 2 000 000 (икки миллион) сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланади.

Истеъдод соҳиби Омадбекни ғолибликни қўлга киритгани билан табриклаймиз.

Унга келгусида юксак ижодий парвоз, муваффақият ва бундан-да юқори марраларни тилаймиз.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.