loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Фотоасарлар кўргазмаси очилди

Тошкент фотосуратлар уйида мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган «Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!» номли фотокўргазма очилди. Унда 100 га яқин фотоасарлар намойиш этилмоқда.

Кўргазма экспозициясида Р.Шарипов, В.Жирнов, В.Шлосберг, Ҳ.Ато, И.Щур сингари профессионал фотографлар қаторида Муҳиддин Али, Д.Муслимова, А.Казиева, С.Раҳимов, Е.Сорочин, Ю.Корсунцев, В.Сухотский каби ёш фотографлар асарлари ўрин олди.

Ундан ташқари Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг А.Мамадаминов, О.Ғуломов, А.Абдуллаев, М.Ҳабибуллаев сингари фаол ва тажрибали фотомухбирлари фотоасарлари жой олди.

Фотоасарлар сюжети, мавзуси ранг-баранг. Унда мамлакатимиз бўйлаб, айниқса пойтахт Тошкент шаҳрида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, ободон масканлар, турли соҳаларда қўлга киритилган ютуқларни, юртимиз манзараларини ифодалаган бой сюжетли бадиий фотографик асарлар томошабинни зериктирмайди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.