loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Академик ва шогирд кўргазмаси

Бугун, 12 февраль куни Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби кўргазмалар залида устоз-шогирд анъанаси доирасида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳақиқий аъзоси, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Анвар Мамажонов ҳамда шогирди Маржона Тўрабекова кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар академик рассом Анвар Мамажонов ўз ижоди билан ўзбек тасвирий санъати ривожига улкан ҳисса қўшиб келаётгани, соҳанинг эртаси эгалари бўлмиш кўплаб шогирд тарбиялаётгани, мазкур кўргазма санъат, нафосатни қадрловчилар учун ажойиб туҳфа бўлганини таъкидлашди.

Кўргазмада устоз ва шогирднинг рангтасвир ва графика йўналишидаги 60 га яқин ижодий ишлари намойиш этилмоқда.

Ушбу кўргазма тасвирий санъат ихлосмандлари, етишиб келаётган ёш рассомлар ҳамда шу йўналишда таҳсил олаётган ўқувчи ёшлар учун ўзига хос маҳорат дарси бўлиб хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Кўргазма шу йилнинг 20 февралига қадар давом этади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.