loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Андижонда фестиваль якунлари

Андижон вилоятида  “ Халқаро Тасвирий ва амалий санъат фестивали”нинг тантанали

ёпилиш куни Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида  бўлиб ўтди

Ҳафта давомида “ Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида  халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали тузилган режа асосида ҳар бир кун ўзига хос ижодийлик билан байрамона кайфиятда кўтаринкилик билан ўтказилди.

Фестивалнинг тантанали ёпилишига ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернат жамоаси ўзига хос тайёргарлик кўрди. Ҳар бир эълон қилинган шартлар, танловлар бўйича номзод ўқувчиларнинг ижодий ишлар кўргазмаси гуруҳ раҳбари бошчилигида ташкил этилди. Ижодий ишларни хайъат аъзолари синчиклаб кўриб чиқдилар.

 

Ҳафталикнинг тантанали ёпилиш қисмига Избоскан туман хокими С.П.Исмоилов, Избоскан туман ИИБ бошлиғи подполковник Б.Бахромов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, Турон академиясининг академиги Р.Ризамухаммедов, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилоят бўлими раиси Р.Исмонов, рассом М.Умар, уста-кулол М.Абдувахобов, рассом У.Болтабоев ва Андижон давлат университети ўқитувчиси, педагогика фанлари номзоди Б.Қўчқаровларни ўқитувчи ва ўқувчилар катта тантана билан кутиб олдилар.

Меҳмонлар,  коллеж ва мактаблардан келган тасвирий санъат ихлосмандлари шу куни ташкил этилган тасвирий ва амалий санъат бўйича ўқитувчи ва иқтидорли ўқувчиларни ижодий ишлар кўргазмаларини зўр қизиқиш билан томоша қилдилар.

Тантанали тадбир икки қисмда ўтказилди.

I қисм Бадиий мусиқий  тарзда мактаб-интернат олд қисмида давлатимиз мадҳияси билан бошланиб,  бадиий мусиқий кўринишлар билан меҳмонлар иштирокида ўтказилди.  Тасвирий ва амалий санъат фестивали” да фаол иштирок этган ва Ўзбекистон Бадиий академиясининг олтин, кумуш ва бронза медалларини Избоскан туман хокими С.П.Исмоилов ўқувчиларга тантанали равишда топширди. Тадбирда шунингдек Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан таъсис этилган диплом ва сертификатларни ўқувчиларга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, Турон академиясининг академиги Р.Ризамухаммедов ва Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилоят бўлими рахбари Р.Исмонов, уста-кулол М.Абдувахобов ва рассом У.Болтабоевлар топширдилар.

Куннинг иккинчи қисмида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, Турон академиясининг академиги Р.Ризамухаммедов томонидан маҳорат дарслари ташкил этилди.

 Тадбирнинг II қисм санъат мактаб-интернати олд қисмида  бўлиб ўтди.

 Тадбирда мактаб-интернатининг барча ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этдилар. Тадбир якунида анъанавий “ Халқаро Тасвирий ва амалий санъат фестивали”да фаол иштирок этган ва худуддаги умумуй ўрта таълим мактабларида ўз ижодий ишлар кўргазмаларини ташкил этган саксондан ортиқ ўқувчилар мактаб-интернат маъмурияти томонидан таъсис этилган сертификат ва фахрий ёрлиқлар ҳамда қимматбахо совғалар билан тақдирландилар. Тадбирда хафта давомида гурухлардан саралаб олинган бадиий мусиқий чиқишлар меҳмонлар ва ўқитувчи, ўқувчилар эътиборига хавола этилди.

Кун давомида битирувчи 11-синф ўқувчиларининг якуний ижодий ишлари Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари томонидан тахлил этилди ва керакли кўрсатмалар берилди.

Фестивални ташкил этилиши хамда юқори савияда ўтказилиши ҳақида Андижон бадиий ижодкорлар ушмаси раиси Р.Исмонов мактаб- интернат жамоасига ва ўқувчиларига ўзининг илиқ фикрлари билан миннаддорчилигини билдирди ва мактаб-интернат маъмуриятига  ташаккурнома топширди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.