loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Андижон миллий сувенирлари

28 октябрь куни Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг бош биносида Андижон вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси, вилоят Маданият бошқармаси, вилоят Ҳунармандлар уюшмаси, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими, “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси, Андижон Давлат Университети, Андижон Туризм ва сервис коллежи билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9-февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6165-сон Фармонида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилоятининг биринчи ”Миллий сувенирлар” фестивали бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида андижонлик ҳунармандлар, ва миниатюра усталарининг кўргазмаси ташкил этилди. Фестивал муносабати билан Андижон Давлат университети Андижон ИСМИ устоз ва ўқувчиларининг пленэр машғулотлари ва БИУ аъзоларини маҳорат мактаби машғулотлари ўтказилди.

Тадбирни дастлаб Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими бошлиғи Расулжон Исманов кириш сўзи билан очиб берди. Тадбирда сўз олган Маданий мерос агентлиги Андижон вилояти бошқармаси мутахассиси, санъатшунос Дилшодбек Юсупов ва Андижон вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи директори Иҳтиёржон Расулов бугунги кунда юртимизда туризм соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтдилар.

Тадбирнинг бадиий қисмида Андижон шаҳар маданият бўлими Маданият бўлими хонандалари Диёрбек Тўраев, Илёсбек Расулов ва Балиқчи тумани Зилол этнографик ансамбли хонандалари ўзларнинг чиқишлари билан тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашдилар.

Фестивал муносабати билан музейнинг бош биносида янги ташкил этилган Андижон қўғирчоқ мактабининг асосчиси БИУ аъзоси Манзурахон Юсупованинг “Қўғирчоқлар кўргазмасининг” расмий очилиш маросими ўтказилди.

Очилиш маросимидан сўнг барча музейда янги ташкил этилган тасвирий санъат кўргазмасига таклиф этилди.

Тадбир сўнгида фаол иштирокчилар ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.