loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Бадиий академия галереясида Италия кўргазмаси

15 октябрь куни соат 18:00 да Ўзбекистон Бадиий академиясининг «Академия» галереясида Италия елчихонаси ташаббуси билан Италия Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирлиги, Fratelli Alinari IDEA компанияси ва Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамкорлигида  «Италия (ItaliAE).Ака-ука Алинаридан тортиб, замонавий фотографияга қадар» кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди. Кўргазма кураторлари (раҳбарлари) – Рита Скартони ва Лука Кришенти .

Бу «Римдан нигоҳ: кино, маданият ва мода Елизабетта Каталано объективида» кўргазмасидан кейинги ўтадиган Италия маданиятини Ўзбекистондаги тарғиботига бағишланган бир қатор тадбирлар қаторидаги яна бир муҳим воқеадир. Ушбу кўргазманинг мақсади Италиянинг калейдоскопик образини стереотип бўлмаган тарзда тақдим етишдир. Унинг ItaliAE номланиши ҳам айнан шундан бўлиб, фотосуратларни танлаб олиши билан кенг қамровли хусусият касб этида.

Экспозиция уч бўлимдан иборат: Манзара, Меҳнатлар/Изланишлар/ ва Қиёфалар.

Фотосуратлар Италия бирлашган пайтдан бошлаб, охирги 160 йил мобайнида, Жанни Беренго Гардин (Gianni Berengo Gardin)дан, Паоло Пеллегрин  (PaoloPellegrin)гача, Габриэле Базилико (GabrieleBasilico)дан, Жан Паоло  Барбьери (Gian Paolo Barbieri)гача,  Луижи Гирри (Luigi Ghirri)дан, Марио Жакомелли (Mario Giacomelli) ва Фердинандо Шианна (Ferdinando Scianna)гача бўлган ижоди ўзаро таққослаганда ўта фарқланувчи фотографлар томонида олинган. Улар бу фотографияларда Италиянинг нафақат бой тарихий ва бадиий меросини, балки унинг технологик илдамлигини ҳам таъкидлайдиган турли техника ва услублар орқали муҳрлаганлар. Учта намойишлар залининг оппоқ деворларида илгари эълон қилинмаган, ҳаяжонли, мафтункор, баъзида ҳавотирли фотосуратлар жойлаштирилган, масалан, Витторио Селла (VirrotioSella) объективи орқали Этна вулқони бу йил вафотининг 700 йиллиги нишонланадиган Дантенинг «Жаҳаннам»/Дўзаҳ асари асосидаги фильмнинг ажойиб фонига айланади. Биз экспериментал фотосуратлардан нафақат адабий, балки бадиий маълумотларни ҳам топамиз, масалан, фотограф Габриэле Кроппининг рассом Де Кирико (De Chirico) ижоди таъсир этган Катания ва Феррара сурреалистик тасвирлари, ёки фотограф Маурицио Галимберти (Maurizio Galimberti)нинг рассом Гуттузо (Guttuso)нинг машҳур картинасидан илҳомланиб суратга олган Палермодаги Вуччирия бозори коллажлари.

Уларнинг хилма-хиллигига қарамай, бу асарлар кундалик ҳаётнинг саҳналарини акс эттиради, бундаги одамларнинг иштироки машҳур Жузеппе Гарибалди портрети сингари бир нечта истисноларни ҳисобга олмаганда, деярли кўринмас бўлиб қолади. Турли иш шароитида, дастлаб деҳқон, кейин эса ҳунарманд сифатида, масалан, Aлекс Мажоли (AlexMajoli)нинг «Камонли асбоблар устаси» ишида, Лоренцо Маккота (LorenzoMaccotta)нинг аэрокосмик саноатининг технологик муҳитигача табиат ҳукмронлик қилганда ёки у орқа томондан тасвирланганда, одам кўпинча жуда кичик тасаввур этилади, бу эса томошабинга ўзини у/табиат/ билан солиштиришга имкон, шунингдек, тасаввурга эрк беради. Мишел Вестринининг Ўртаер денгизи тўлқинларига сингиб бораётган ва бизни ҳам ҳаёлий саёҳатга етаклаб кетаётган боланинг нигоҳи тасвирланган «Курсор орзуси» номли асари жуда ўткирдир.

Фотографик жараёнлар босқичлари орқали бизни фотография тарихига олиб борувчи: дастлабки фотографик техникалардан бири калотипдан, янги рақамли техниканинг виртуал фотографиясигача бўлган Италия ҳақидаги қизиқарли жамлама мутахассис/эксперт ёки фотографияга қизиқувчи инсон нигоҳини жалб эта олади. Шундай бўлса-да, кўргазма ҳамма учун қизиқарли бўлади: фотографияларни Галерея залларида секторлар бўйича тақсимланиши, асарларни ажратиб кўрсатиш учун идеал бўлган икки рангдаги минималист муҳитдан фойдаланишлик, шунингдек, тушунтириш панелларининг бўлиши фотоларни тушунишга яхшироқ имкон яратади.

Галереянинг тантанали анжуманлар залида фотокўргазма очилиши муносабати билан Лука Кришенти томонидан ҳаракатланувчи замонавий Италия манзаралари фотосуратлари тўплами билан моҳирона бирлаштирилган видеоролиги тақдим етилади.

Куратор Рита Скартонининг сўзларига кўра, кўргазма бизга Италияни ўзига хос мамлакатга айлантирувчи билимлар, жозибалар ва зиддиятларнинг ўша турли-туман тўмламини мушоҳада орқали англаб етишга имкон беради.

Кўргазма  12 ноябргача давом этади.

Иш вақти: 9:00 – 18:00

Фотолар муаллифи: Ольга Ванаева

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.