Дунёда болажонлар кулгиси, нурли чеҳраси, мурғак қалбидан-да беғубор нарса бўлмаса керак. Зотан, ҳар бир ота-она учун фарзандининг соғ-саломат, юрт корига яровчи оқил бўлиб улғайиши, саодатли ва бахтиёр дамларини кўриб яшаш умрининг асосий мазмунидир.
Айни кунларда республикамизнинг турли гўшаларида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Шу муносабат билан юртдошларимизни 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган яна бир тадбир – фотокўргазмага таклиф этамиз.
Кўргазманинг очилиш маросими 1 июнь куни соат 11:00 да Тошкент фотосуратлар уйида бўлиб ўтади.