Институт Дизайн факультетида талабаларнинг 2019-2020 ўқув йили учун битирув малакавий ишларини масофавий ҳимоя қилиш ҳамда битирувчиларнинг бевосита тайёргарлигини ўрганиш, уларга керакли тавсия, маслаҳатлар бериш мақсадида факультет декани, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилари ва битирув малакавий ишларининг раҳбарлари иштирокида ZООМ дастури орқали мулоқот амалга оширилди.