loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Боланинг бегонаси бўлмайди

Бугун 31 май куни  Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи, “ВАҚФ хайрия жамоат фондининг Тошкент шаҳар филиали билан ҳамкорликда” яқинлашиб келаётган  1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб, Тошкент шаҳридаги меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига, Яккасарой туманида жойлашган 25-сонли “Имконияти чекланган болалар махсус мактаб интернатида” “БОЛАНИНГ БЕГОНАСИ БЎЛМАЙДИ” номли хайрия тадбири ташкиллаштирилди.

Ушбу хайрия тадбири доирасида болалар иштирокида концерт дастурлари, Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи ходимлари томонидан маҳорат дарслари ва  Янгийўл шаҳар 11-сонли “Имконияти чекланган болалар учун ихтисосолаштирилган ёрдамчи мактаб”ининг 9“б”-синф ўқувчиси Холмахматов Асрор Шариф ўғлини шахсий кўргазмаси ҳамда оммавий сайр томошалари  ташкил этилди.

Холмахматов Асрор Шариф ўғли 2005 йил 26 июнда Тошкент вилоятида таваллуд топган. 2016-йилдан ҳозирги Янгийўл шаҳар 11-сонли “Имконияти чекланган болалар учун ихтисосолаштирилган ёрдамчи мактаб”ига таҳсил олиш учун келган. Қахрамонимиз  кичик бўлсада, лекин юрагида катта катта орзулари бор. Ҳозирги кунда Асрорбек Тасвирий санъат йўналиши бўйича ўз устида жиддий ишлаган ҳолда ижодий изланишлар олиб бормоқда. Юртимизда яшаб ижод қилган аждодларимиз, машҳур сиймоларни расмларини ва табиат манзаралрини чизишга ихлосманд. Энг катта орзуларидан бири  келажакда машҳур рассом бўлиб етишишни орзу қилган. Ёш бўлишига қарамасдан Асрорбек Янгийўл шаҳар ва вилоят бўйича Мустақиллик ва Наврўз байрамларида ташкилаштириладиган ижодий кўргазмаларда қатнашиб фахрли биринчи ўринларни эгаллаб келмоқда. Синф раҳбари Хидирова Замира Ғайбуллаевнанинг айтишича Асрорбек ўта тиришқоқ ва интилувчан ва изланувчан йигит. Замира Хидирова ўқувчисида рассомлик талантини кўриб, мактабдаги расм ўқитувчиси Ҳикматилло Аҳмедов билан маслаҳатлашган ҳолда Асрорбекдаги санъатга бўлган қизиқишларини қўллаб, унга хамфикр бўлиб келмоқда. Тадбирда  Асрорбекнинг 30 га яқин асарлари намойиш этилмоқда.

Миниатюра йўналиши бўййича; Маҳорат дарсларини Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейининг, Миниатюра санъати бўлими бошлиғи Саида Жалилова миниатюра асарларини яратилиш тарихи, усулларини маҳорат дарслари орқали намойиш этиб беришди.  Миниатюра – каллиграфия, саҳифаларни зийнатлаш, муқова безаги билан бир қаторда қўлёзманинг энг асосий мураккаб декоратив унсурларидан бирини ташкил қилади. Миниатюранинг асосий аҳамияти матн мазмунини тушунтириш ва умуман олганда, дунёвий характерга эга бўлган асарларни безашдан иборат. Миниатюра қадимги нодир қўлёзмаларни зийнатлаш билан бирга мазкур асарлардаги илғор инсонпарварлик  ғоялар, олижанобликка интилиш ҳисси, гўзаллик тўғрисидаги тасаввурни ифодалашга ҳам хизмат қилади. Бадиий санъат амалиётида ҳам миниатюра муҳим ўрин эгаллай бошлади. Бу борада қуйидаги ўзгаришлар юз бермоқда, ёш истеъдодлар миниатюра сир-асрорларини ўрганиб янгидан янги асарлар яратмоқдалар. Миниатюранинг тикланиши ва ривожланиши ўзбек маданияти ва санъати равнақининг муҳим қисми сифатида номаён бўлмоқда

Ҳаттотлик йўналиши бўйича;  Маҳорат дарсларини Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи ходими Бахтиёр Дедашев хаттотлик санъатини яратилиш тарихи ва йўналишлари бўйича маҳорат дарсларини моҳирона тарзда кўрсатиб беришди.  Хаттотлик санъати энг гузал ва нафис санъат  хисобланиб, хаттотлик араб тилида «ҳуснихат ёзувчи» деган маънони билдириб, ёзув (хат) санъати, китоб кўчириш ҳамда меъморий иншоотлар, бадиий буюмлар китобатини яратиш касбини англатади. Шарқ халқларининг кўп асрлик тарихий меросида китобат санъати алоҳида ўрин эгаллайди. Араб ёзувининг 100 дан ортиқ тури мавжуд. 28 ҳарфдан иборат бўлган араб алифбосининг дастлабки шакли «Хатти маъқалий» бўлиб, тик чизиқлар билан ифодаланган VII асрдан бошлаб унинг ўрнини араб ёзувининг энг қадимийси ва машҳури ҳисобланган «Хатти куфий» эгаллайди Сўнгра хатти маъқалий ва куфий хати асосида араб ёзувининг санъаткорона яратилган 8 хил асосий услуби майдонга келган. Булар: сулс хати; насх хати; муҳаққақ хати; райхоний хати; тавқиъ хати; риқоъ хати; девоний хати; настаълиқ хати хисобланади. 

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.