loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Боланинг бегонаси бўлмайди

31 май куни соат 9:00 да  Яккасарой туманида жойлашган 25-сон имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактабда  1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб “БОЛАНИНГ БЕГОНАСИ БЎЛМАЙДИ” номли хайрия тадбири ташкил этилади.

Тадбир доирасида Янгийўл шаҳар 11-сон имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабнинг  9 “б”-синф ўқувчиси Асрор Холмахматовнинг «Она табиат» номли   шахсий кўргазмаси, концерт дастурлари, театр томошалари ҳамда Тошкент ҳайвонот боғига саёҳат ўрин олган.

 Тадбир Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи ҳамда “ВАҚФ” хайрия жамоат фондининг Тошкент шаҳар филиали билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.