loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ветнам: қуруқлик ва сув ости ҳаёти

Бугун, 12 октябрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида россиялик ихтиолог, фотограф Александр Маркевичнинг “Ветнам: қуруқлик ва сув ости ҳаёти” номли  фотокўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди. 

Александр Маркевич – 1952 йили Украинанинг Днепропетровск шаҳрида туғилган. 1975 йилда Белоруссиядаги Гомел Давлат университетининг “Биолигия – тупроқшунослик” факултетини тамомлаган. 1978 йилдан бошлаб ҳозиргача Россия Фанлар академиясининг Владивосток шаҳридаги денгиз биологияси Миллий илмий марказининг Узоқ Шарқ бўлимида ихтиолог бўлиб ишлайди.

Фоторассомлик билан ёшлигидан шуғулланиб келади. Унинг фотосуратлари Тинч океан рассомлари иттифоқи аъзолари ҳамкорлигидаги “Океан – мутахассис ва ҳаваскорлар фотосуратларида (2008)” ва “Владивосток: ўтмиш ва бугун (2010) ” фотоалбомларида чоп этилган. Шу билан бирга унинг фотосуратлари  “Фан ва ҳаёт”, “ТоурEаст”, “Жонажон табиат” каби  журналлардан ҳам жой олган.

А. Маркевичнинг касби сайёрамизнинг деярли барча чучук ва денгиз сувларида яшовчи балиқ – ҳайвонларни ўрганиш билан боғлиқ. Ҳозирги кунга қадар ихтиолог 32 мингдан ортиқ балиқ турларини аниқлади. Балиқлар ва денгиз ости гўзаллигини инсонлар фақат фотосуратлар орқали кўриши мумкин. Шу боис ҳам А. Маркевич фотосуратларида оний лаҳзаларни ушлаб қолишга ҳаракат қилади.

А. Маркевичнинг навбатдаги фотокўргазмаси Ветнамнинг қуруқлик ва эр ости ҳаётига бағишланган.

Ветнам  – тақдири енгил бўлмаган коммунистик давлатдир. Вайрон қилувчи уруш тугагандан кейин, мамлакат яна оёққа турди, ўзига хос табиати, маданияти, халқона урф – одатлар ва ошхонаси билан  жуда кўп туристларни ўзига жалб қилди,

Ветнам –  ҳавоси 100 фоиз намликдан иборат  тропикдир. Ёзда бу ерда ҳаво ҳарорати 50 даража, ёмғирлар мавсумида эса – 28 даража иссиқ бўлади. Денгизда ҳарорат қуруқ мавсумда 30 даража, ёмғирли кунларда 24-25 даражага пасаяди. Мамлакатнинг турли ҳудудларида тоғли жойга қараб, ҳарорат ҳам ҳар хил: масалан, Нячангда чўмилиш ва офтобда тобланиш мумкин, 140 км узоқликда жойлашган Далатда эса – музлаб қолиш мумкин, эрта тонг ва қуёш ботгач, ҳарорат 16 даражага пасаяди. Аммо бу жойда ажойиб архитектурага эга бўлган Cразй Ҳоусе меҳмонхонасини кўриш  ва ипакдан  ингичка ишланган картина фабрикасига ташриф буюриш  мумкин.

Ветнамда жуда кўп чиройли будда ибодатхоналари бор, буддистлар 17 фоиз аҳолини ташкил қилади, Нячангда эса қадимги Чам ибодатхонаси – По – Нагар комплекси жойлашган.

Ветнамда энг кенг тарқалган транспорт воситаси – мотобайк, уларни кўпинча бутун оила бошқаради. Мотобайкдан 80 млн. аҳолидан 50 млн. киши фойдаланади, йўллар жуда тартибсиз. Йўл қоидаларига унчалик амал қилишмайди, ҳар ким ўз хоҳишича юради. “Қарама – қарши” томонга доим чиқиб кетишади. Бунақа йўллардан ўтиб кетиш учун, байкерларнинг эътиборини тортиш учун қўлни кўтарса бўлди.

Кўчаларда домино, шашка ёки нарда ўйнаётган ветнамликларни тез – тез учратиш мумкин. Ветнамнинг ҳақиқий бойлиги – ипакдан тўқилган расмлардир.  Уларнинг нархи 10 минг доллардан бошланади ва ўсиб боради. Ветнамда туристлар филларда одатий Осиёдагидек фақат сайр қилмайди, балки, туяқушларда айланиб келиши мумкин.

Курорт шаҳар Нячанг дайвинг учун Ветнамдаги энг яхши жойлардан бири ҳисобланади. Аввалги кичиккина балиқчилар қишлоғи яқин ўтган давр ҳисобланади. Нячанг, инфраструктура ривожланиши билан замонавий денгиз курортига айланди. Ҳозирда дайвингни Миллий денгиз парки бўлмиш Хон Мунда ташкил қилишади. Афсуски, узоқ йиллар урушдан кейин оч қолганлар, эҳтиёжманд одамлар денгизда яшовчи жониворларни ёввойиларча овқатланиш учун – сув тагида динамит портлатишди. Шундан кейин жуда кўплаб тирик маржон қоялари вайрон бўлди ва унинг ҳайвонлари қириб ташланди.  Миллий денгиз паркларининг пайдо бўлиши ҳимоялашга қаратилган, маржон қояларни тиклаш ва уларнинг унумдорлигини оширишдир.

Хон Мун паркида турли хил денгиз флора ва фауналари бор: 350 дан ортиқ маржон турлари, 230га яқин балиқлар тури, 112 турдаги моллюскалар ва 115 турда қисқичбақасимонлар, 27 турдаги игнатанлилар, 69 турда сув ўтлари аниқланди. Маржонлар сув камлигидан сув ости қояси бўйлаб 45 метр чуқурликда ўсади. Балиқлардан тез – тез учраб турадиганлари, лаби дўрдайган, тўти – балиқ, ранг – баранг бўёқли капалак – балиқлар. Денгиз парки ўзини қуруқ мавсумда тоза суви ва ёрқин манзаралари билан намойиш қилади ва қуруқ мавсум – февралдан то августгача бу гўзалликдан баҳра олиш мумкин.

Фотокўргазма жорий йилнинг 22 ортябригача давом этади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.