23 май куни Наманган вилоятида анъанавий 60-халқаро гуллар фестивали бошланди.
Гуллар байрамида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Наманган вилоят бўлими аъзолари, Наманган ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқитувчи-ўқувчилари ҳам ўзларининг тасвирий, амалий санъатдаги ижодий асарлари билан фаол иштирок этишаяпти.