loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Диққат, танлов!

Ўзбекистон Бадиий академияси «Менинг устозим» бадиий композиция лойиҳасини яратиш бўйича ижодий танлов эълон қилади.

Танловда Тасвирий санъат факультети, «Ҳайкалтарошлик» йўналишида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган 2-3 ва 4- босқич талабалари иштирок этишлари мумкин.

Танловнинг асосий мақсади – тасвирий ва амалий санъат асарлари ёрдамида устозларга бўлган ҳурмат, устоз-шогирд анъаналарини тарғиб этиш, ёшларнинг маданий маънавий савиясини ошириш ҳисобланади.

Танлов ғолибларини тақдирлаш Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрамига бағишлаб 30 cентябрь куни ўтказилади.

Танловга келиб тушган ижодий ишлар «Энг яхши ижодий асар» номинацияси бўйича баҳоланади ва :

1-ўрин эгасига бир йиллик тўлов шартнома пули тўлаб берилади ва ноутбук совға қилиниади;

2-ўрин эгасига бир йиллик тўлов шартнома пули тўлаб берилади

3-ўрин эгаларига (икки нафар талабага) ярим йиллик тўлов шартнома пули тўлаб берилади.

Ғолиб ва барча танлов иштирокчилари диплом ва сертификатлар билан тақдирланадилар.

Ижодий ишлар Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети Ҳайкалтарошлик кафедрасида 2021 йил 25 сентябрь соат 17:00 га қадар қабул қилинади.

Танлов низоми билан ушбу ҳавола орқали батафсил тарнишинг: “Менинг устозим” бадиий композиция лойиҳасини яратиш бўйича ижодий танлов НИЗОМИ

Мурожаат учун: art-sculpture@bk.ru

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.