Самарқанд шаҳридаги 51-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Озода Иноятиллонинг Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида шу номли шахсий кўргазмаси очилди.
8 Март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган мазкур шахсий кўргазмада ёш мусаввиранинг акварель ва мойбўёқда ишланган 40 дан ортиқ ишлари намойиш қилинаяпти.
Озода ўзини ўраб турган заминни жуда севади ва ҳар бир чизган ишларида унинг тароватини тасвирлашга ҳаракат қилади. Унга акварелда ишлаш жуда ёқади.