loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Карвон йўли

Кўҳна ва ҳамиша навқирон Бухоро шаҳрида XIX Халкаро анъанавий “Ипак ва зираворлар” фестивали бўлиб ўтмоқда.

Ушбу фестиваль доирасида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими аъзолари ҳамда Бадиий академия тасарруфидаги Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати устоз-мураббийлари фаол иштирок этаяпти.

Улар томонидан яратилаётган «Карвон йўли» номли узунлиги 12 метр композиция фестиваль иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Шунингдек, анъанавий фестиваль кунлари очиқ осмон остида шаҳарнинг «Долон» ва «Ҳақиқат» майдонлари, «Пойи калон» мажмуасидан «Арк» қўрғонигача бўлган ҳудудида Бухоро рассомлари ва ўқувчи ёшлар ижодий асарлари кўргазмаси ушбу тадбирга ўзгача файз бағишлади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.